Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Ўзбекистон аҳолиси учун бугунги кунда маркетплейслар тренддаги маҳсулотларни харид қилиш учун энг қулай каналга айланиб қолди. Тренддаги ўйинчоқлар масаласи эса маркетпелйслар учун ТОПга чиқиш йўли бўлиб қолди.

Узум Маркетнинг UZ24'га тақдим қилган маълумотларига кўра, бугунги кунда маркетплейсда слаймлар, сквишлар ва, албатта, Лабубу ўйинчоқлари энг машҳур маҳсулотлардан бири бўлмоқда.

Лабубу ўйинчоқлари сотуви:

– Биринчи тренддаги ўйинчоқ платформада май ойида пайдо бўлди.

– Унга кўра, Ўзбекистон аҳолиси икки ойдан камроқ вақт ичида 110 000 доллардан ортиқ (тахминан 1 387 000 000 сўм) қийматидаги Лабубу ўйинчоқларини харид қилди.

Лабубулар нархи қандай?

– Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

«Махлуқчалар» Россия бозорида:

– Маълумотларга кўра, россияликлар маркетплейсларда Лабубу учун 1,5 млрд рубль сарфлаган. Апрель ойида ўйинчоқларга минимал даражада бўлиб турган талаб май ойида «учди». Атиги икки ой ичида Лабубуларнинг айланмаси 1190 фоизга ошди. Ўртача ҳисобда, мамлакатнинг ҳар ўнинчи аҳолиси бозорларда Лабубу сотиб олган.

Ўйинчоқлар ва етказиб бериш:

– Ҳозирда маркетплейсда 700 дан ортиқ ноёб СКУ мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб 480 та аҳоли пунктига бир кунда етказиб берилади.

– Лабубу ўйинчоқлари энг машҳур модель бўлиб, энг кўп харид Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Навоий каби йирик шаҳарларда амалга оширилган.

Маркетплейслар ва инфратузилма:

– Маркетплейс сотувчилари одатда биринчилардан бўлиб мамлакатга янги маҳсулотларни олиб келишади.

– Узум Маркет инфратузилмаси эса ўзбекистонликларга бутун мамлакат бўйлаб керакли товарларни тезда қўлга киритиш, қулай усулда тўлов қилиш, зарур бўлганда сотувчи билан боғланиш ёки товарни қайтариш имконини беради.

Киритилди: 14:55 23.07.2025. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!