Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чиқинди қарздорлиги ва электрга тўлов: Сенат икки вазирликни танқид қилди ва...​​​​​​​

Чиқинди қарздорлиги ва электрга тўлов: Сенат икки вазирликни танқид қилди ва...​​​​​​​

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлланди.

Таъкидланишича, жорий йил 7 мартда қабул қилинган ЎРҚ-1044-сон қонунга мувофиқ маиший чиқиндилар хизмати учун мажбурий тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи мазкур қарздорлик ҳақида СМС орқали огоҳлантирилганидан сўнг 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаса, электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши назарда тутилган.

Бироқ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «HET» иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани, «Тоза макон» электрон биллинг тизими билан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмагани, шунингдек, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар танқид остига олинди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Сенат қўмитаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Энергетика вазирлигига маълумотлар алмашинуви жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан аниқ маълумот ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тақдим этиш сўралди.

Маълумот учун, 2024 йилги қонунчилик ўзгаришларига биноан, 1 августдан бошлаб чиқинди хизмати учун қарздор истеъмолчилар ҳар ойнинг 5-санасигача СМС-хабар олади. Қарзни 5 кун ичида тўламаган тақдирда, электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имконияти вақтинча тўхтатилади.

Киритилди: 13:35 23.07.2025. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!