Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондаги шашликхонада эшак гўшти сотилгани ростми?

Андижондаги шашликхонада эшак гўшти сотилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда "Шаҳрихон туманида “Наманган шашлик” номи билан танилган машҳур шашликхонада эшак гўшти сотилаётгани” ҳақида тарқалган хабар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Шаҳрихон туман бўлими қуйидагиларни маълум қилади:

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга асосан Шаҳрихон тумани худудида фаолият олиб бораётган “Райимжон орзу барака” МЧЖ қошидаги (Наманган шашликлари) шашликхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Райимжон орзу барака” МЧЖ қошидаги (Наманган шашликлари) шашликхонага Наманган вилояти Наманган шаҳар худудида фаолият юритаётган “Зарбдор” МЧЖ қарашли қушхонада ветеринария врачи назорати остида сўйилиб, сўйиш акти тузилган холда, гўштлар ветеринария врачи томонидан лабораториядан ўтказилиб истеъмолга яроқлилигини билдирувчи печат қўйилиб, махсус транспорт ёрдамида етказиб берилиши ҳамда олиб келинган гўштлар тайёрлов хонасида махсус музлатгичларда сақланиши аниқланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шаҳрихон туманида “Наманган шашлик” номи билан танилган машҳур шашликхонада эшак гўшти сотилмоқда мазмунидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан расман тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотларга ишониб қолмаслигларини сўраб қоламиз.

Киритилди: 08:15 23.07.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!