Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу вазият жамоатчилик томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Ҳолат юзасидан 2025 йил 9 май куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнлари устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан қатъий назорат ўрнатилган.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган. Мутасадди ташкилотлар яқиндан ҳамкорликда иш олиб бориб, жабрланувчининг ҳуқуқий манфаатлари ҳимояланишини таъминлашмоқда. Омбудсман ўз ваколати доирасида терговга оид барча жараёнларни мониторинг қилиб бормоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан боланинг хавфсизлиги ва руҳий ҳолатини тиклаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Жабрланувчига психологик ёрдам, ижтимоий маслаҳатлар ва тиббий йўналтиришлар берилган. Мутахассислар бола ва унинг яқинлари билан тизимли равишда ишламоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда жабрланувчи қизга бронхопневмания ва анемия ташхиси қўйилган бўлиб, у шифохонада даволанмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборотлар берилиши режалаштирилган. Давлат идоралари болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида барча чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда.

Киритилди: 15:25 23.07.2025. Ўқилди: 1519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!