Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонлик "Тайсон" ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди

Ўзбекистонлик "Тайсон" ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди

Кеча Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" аренасида ММА бўйича Octagon 73 турнири бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, турнир доирасида икки ҳамюртимиз — Жасурбек Жўраев ҳамда Бегзод Исмоилов ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишди.

Исмоилов Қозоғистон вакили Виталий Черьнявскийга қарши кечган баҳсда ТКО туфайли муддатидан илгари имкониятни бой бериб қўйди.

Жасур "Тайсон" эса қирғизистонлик Нурдинбек Зохриддин Уулуга қарши октагонга кўтарилди. Тўлиқ кечган жангда Жўраев очколар ҳисобига кўра зафар қучди.

Мусобақанинг марказий жангида қозоғистонлик Бауржан Куанишбаев ҳамюрти Рустем Мухатовни очколар ҳисобига кўра енгиб, ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини сақлаб қолди.

Киритилди: 10:25 24.05.2025. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!