Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?

БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?

ЖЧ-2026 саралаши доирасида бўлиб ўтадиган БАА - Ўзбекистон кўплаб мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда.

Учрашувга икки ҳафтадан камроқ вақт қолганига қарамай чипталар ҳали ҳамон сотувга чиқарилмаган. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Амирликлар ассоциацияси ниҳоят ЎФАнинг ОФК регламентига мувофиқ стадион сиғимининг саккиз фоизига тенг чипталарни сотиб олиш бўйича сўровига ниҳоят жавоб берган. Мезбон томон маълум қилишича, ЎФА қоида бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган чипталарни сотиб ололмайди ва барча чипталар кейинги ҳафта сотувга чиқарилади. Бироқ ўзбекистонлик мухлислар учун сотиладиган чипталар сони маълум эмас. Ўзбекистон терма жамоаси ишқибозларига ажратилган секторлардаги чипталар айнан кимга ва қандай сотилиши ҳам ноаниқ.

Чипталар ticketmaster.ae платформасида сотилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтказилади.

Киритилди: 11:26 25.05.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!