Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳсга тайинланди. Бу ҳақда футбол ҳакамлар маркази хабар берди.
Унга кўра, ҳакамлар 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Уганда – Франция баҳсида фаолият олиб боради.
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов