Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Исроилнинг ҳужумлари натижасида шикастланган барча ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

Эрон Исроилнинг ҳужумлари натижасида шикастланган барча ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

Бу ҳақда Эрон армияси бош қўмондони ўринбосари Маҳмуд Мусавий маълум қилди.

"Теҳрон қисқа вақт ичида мудофаа қобилиятини тиклай олди", — дея таъкидлади у.

Мусавийнинг сўзларига кўра, Эрон кучлари яқин вақт ичида Исроилнинг ҳужумларидан сўнг мавжуд тизимлардан фойдаланган ҳолда ва янгиларини ўрнатиш орқали мамлакат ҳаво ҳудудининг хавфсизлигини таъминлашга муваффақ бўлган.

Шунингдек, у Исроил ҳужумлари вақтида эришилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, армия ҳаракатлари мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини ва ташқи таҳдидларга қарши жавоб беришга бўлган қатъиятини исботлаганини қўшимча қилди.

Киритилди: 22:45 20.07.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!