Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

Танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

Эрон расмийлари аҳолини сув истеъмолини чеклашга чақирмоқда. Сабаби жазирама туфайли мамлакатда сув танқислиги муаммоси кескинлашган. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Сув танқислиги Эронда, айниқса мамлакат жанубидаги қурғоқчил вилоятларда асосий муаммо саналади. Миллий метеорология хизмати 19 июль куни Эронда тарихда ҳали қайд этилмаган жазирама бўлганини, баъзи жойларда ҳарорат 50 даражадан ошганини маълум қилган. Шу сабаб мавжуд муаммо иссиқ об-ҳаво шароитида янада кескинлашган.

“Аҳоли сув босими пасайиб кетмаслиги учун уни тежаши лозим”, деди Теҳрон шаҳар кенгаши раиси Меҳди Чамран.

Мамлакат сув хўжалиги ташкилоти эса танқисликни камайтириш учун сувдан фойдаланишни “камида 20 фоизга” камайтиришга чақирган.

Ҳукумат пойтахтнинг баъзи қисмларида сув босимини пасайтирган. Натижада баъзи ҳудудларда сув таъминоти 12-18 соатгача узиб қўйилган.

Эронда 2002 йилдан 2017 йилгача бутун мамлакат бўйлаб ер ости сувлари йилига тахминан 3,8 миллиметрга камайган.

Киритилди: 23:45 20.07.2025. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!