Ўзбекистонга хизмат сафари билан келиб, сўнг бедарак йўқолган россиялик Москва судида пайдо бўлди. У давлатга хиёнат иши бўйича ҳибсга олинган. Бу ҳақда Медиазона ёзмоқда.
Унда айтилишича, Россиянинг Украинага босқинидан сўнг Георгий Пирогов исмли шахс Россияни тарк этган ва Грузияда саноат алпинисти бўлиб ишлаётган бўлган.
6 июль куни эса Ўзбекистоннинг Қўнғирот шаҳрига хизмат сафари билан келиб, сўнг тўсатдан ғойиб бўлган. Тез орада қидирувга берилган Пироговнинг машинаси Қўнғиротдан 90 километр узоқликда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳридан топилади. Аммо унинг ўзи Россия пойтахти Москвада экани хабар қилинади.
Унинг Ўзбекистондан Россияга қандай қилиб келиб қолгани, ким қўлга олгани ҳали номаълум.