🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 31,4 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг нафарга ёки 5,8 % га ошган.
2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюрган Туркия фуқароларининг сафар мақсадлари:
қариндошларни йўқлаш – 13 444 нафар;
сайёҳлик – 12 661 нафар;
хизмат юзасидан – 4 833 нафар;
тижорат – 410 нафар;
ўқиш – 42 нафар;
даволаниш – 17 нафар.