Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонга энг кўп туристлар қайси давлатдан ташриф буюради?

Ўзбекистонга энг кўп туристлар қайси давлатдан ташриф буюради?

2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қирғизистон – 211 262 нафар
Тожикистон – 200 969 нафар
Қозоғистон – 105 551 нафар
Россия – 48 695 нафар
Афғонистон – 42 733 нафар
Туркманистон – 26 154 нафар
Туркия – 11 660 нафар
Ҳиндистон – 5 049 нафар
Хитой – 4 988 нафар
Корея – 2 896 нафар
бошқа давлатлар – 18 718 нафар

Киритилди: 23:45 23.03.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!