Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга 10 ойда 11,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 10 ойда 11,6 млн нафар турист ташриф буюрди

2026 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 11 млн 622 минг 103 нафар фуқаро туристик мақсадларда келди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 млн нафар ёки 19,4 фоиз кўп.

Миллий статистика қўмитасига кўра, сайёҳлар оқими бўйича Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу мамлакатдан 3 180 403 нафар фуқаро ташриф буюрган.

Қозоғистондан 2 703 401 нафар, Тожикистондан 2 553 147 нафар, Россиядан 1 104 057 нафар сайёҳ келган.

Шунингдек, Афғонистондан 432 651 нафар, Хитойдан 430 326 нафар, Туркманистондан 289 933 нафар, Туркиядан 169 553 нафар фуқаро Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган.

ТОП-10 таликдан Ҳиндистон 64 344 нафар, Германия эса 50 846 нафар сайёҳ билан ўрин олган.

Киритилди: 18:54 10.11.2026. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар