Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги масжидлар сони 2083 тага етди

Ўзбекистондаги масжидлар сони 2083 тага етди

Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, 2083 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Қарақум Ийшан» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2020 йил 3 октябрь куни 2076 тага, 16 октябрь куни 2077 тага, 11 ноябрда 2078 тага ҳамда 12 декабрда 2079 тага етган эди.

Киритилди: 12:38 20.02.2021. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!