Термиз ҳайвонот боғида иккита ноёб жонивордан насл олинди.
Асосан Шимоли-шарқий Африкада учрайдиган Африка ёлдор қўйи қўзилади. Ушбу ноёб жуфт туёқлилар туркумига мансуб ҳайвон 12-17 йил яшайди. Қўйларнинг бу тури оила бўлиб яшайди. Ўт-ўланлар, ўсимликлар билан озиқланади.
Яна бир ноёб ҳайвон – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади. Бу ноёб тур Ўзбекистон даштларида учрайди. У 12-15 йил умр кўради.