Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган

A A A
Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган

Январь ойидан июль ойигача Ўзбекистонда 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Энг кўп ўлим ҳолатлари июль ойида қайд этилган.

2020 йил давомида июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17396 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ЎзАга статистик маълумотларни тақдим этган.

Йил бошидан июль ойигача, яъни, 6 ой давомида 92026 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимига кўра, январь ойида — 11036 нафар, февраль — 13693, март — 12633, апрель — 11613, май — 11792, июнь — 13790, июль — 17396 нафар вафот этганлар қайд қилинган.

6 ой давомида қайд этилган ўлимлар сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ойлик кўрсаткичга нисбатан ҳам юқори бўлган.

Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.

Киритилди: 13:13 20.08.2020. Ўқилди: 3196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!