Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилди

Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилди

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун (ЎРҚ-1048-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, ушбу унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

Шунингдек, унвон экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик маданиятни ошириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашда фидокорона меҳнат қилган мутахассислар ва экофаолларга ҳам тақдим этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 02:57 20.03.2025. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!