Ўзбекистонда фуқароларнинг банк ҳисобварағи очишда шахсини тасдиқлаш имкониятлари кенгайтирилди. Эндиликда бунинг учун хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Мазкур янгилик Марказий банк бошқаруви томонидан банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган.
Янги тартибга кўра, банклар ҳисобварақ очиш жараёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бир қаторда хорижга чиқиш биометрик паспортини ҳам шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиши мумкин.
Шу тариқа, банк ҳисобварағи очмоқчи бўлган шахслар учун ҳужжат танлаш имконияти янада кенгайди.