Ўзбекистонда уй-жой сотиб олувчилар учун кешбэк жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда 29 август куни Савдо-саноат палатаси ва қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг таъкидлашича, ҳозирда уй-жойларнинг атиги 10 фоизга яқини қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан расмийлаштирилаётган бўлса, қолган 90 фоизида солиқ тўланмаяпти. Унга кўра, бу ҳолат қурилиш соҳасида яширин иқтисодиёт улушини оширмоқда.
Ваҳобовнинг фикрича, жисмоний шахсларга олди-сотди битими суммасидан белгиланган тартибда кешбэк бериш орқали бу муаммони бартараф этиш мумкин:
Жисмоний шахслар учун 4−5 фоиз кешбэк жорий этиш бўйича фикрлар бор, шунда улар қурувчига мурожаат қилиб, олди-сотди битими суммасидан 5−6 фоиз кешбэк олиш учун ҳисобварақ-фактурани талаб қилишади. Балки бу вазиятни ўзгартиришга ёрдам берар?
— деди у.
Ҳозирда мазкур таклиф атрофлича ўрганилмоқда.