🔍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази октябрь ойидаги Ўзбекистон уй-жой бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилни тақдим этди.
📊Ой давомида уй-жой олди-сотди битимлари 12% га ошиб, 27,1 мингтани ташкил этди. Бу 2023 йил августидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич.
📊 Энг катта ойлик ўсиш Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида кузатилиб, бу ҳудудларда уй-жой олди-сотди битимлари ўртача 26 %га кўпайди.
📊 Октябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар динамикаси бироз тезлашди. Бир ой ичида 1 кв.м. учун ўртача нарх 2,4% га ошди, сентябрда бу кўрсаткич 0,6% бўлган эди.
📉 Октябрь ойида Тошкентда ўртача ижара нархлари ўтган ой даражасида қолиб, 1 кв.м учун 8,5 долларни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йил октябрига нисбатан Тошкентда уй-жой ижара нархлари 1,6% га ошди.