Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда техникумларга қабул бошланди

Ўзбекистонда техникумларга қабул бошланди

Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот негизида техникумларга қабул бошланди.

Касбий таълим ташкилотларига 11-синф негизида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича ҳужжатлар онлайн тарзда қабул қилинади.

Тиббиёт техникумларининг кечки ва дуал таълим шакллари, шунингдек, халқаро таълим дастурларига ҳам аризалар 10 сентябрга қадар my.edu.uz платформаси орқали топширилади.

Тиббиёт техникумларининг кундузги шаклидаги маҳаллий таълим дастурларига кириш истагида бўлган абитуриентлар эса ОТМларга танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида тегишли мутахассислик ва таълим тилини танлаб, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтади.

Бошқа техникумларга кириш синовлари ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.

2026-2027 ўқув йили учун 641 та техникумга жами 134 960 та қабул ўрни ажратилган. Шундан 61 550 таси давлат гранти ҳисобланади.

Кундузги таълим шакли учун 87 700 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 39 390 таси давлат грантидир. Кечки таълим учун 4 440 та, дуал таълим учун эса 42 820 та ўрин белгиланган. Дуал таълимдаги ўринларнинг 22 160 таси давлат гранти асосида.

Техникумлар рўйхати билан kasbedu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Киритилди: Бугун 13:13. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!