Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Telegram билан боғлиқ жиноятлар бўлмаяптими?

Ўзбекистонда Telegram билан боғлиқ жиноятлар бўлмаяптими?

Telegram асосчиси Павел Дуров ёзишича, компания 2018 йилдан буён жиноятчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини тегишли давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига бериш амалиётини йўлга қўйган. Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши билан боғлиқ воқеадан кейин, бу масалага янада жиддий қараш бошланган.

Масалан, Бразилияда 2024 йилнинг 1-чорагида (январь-март) 75 та, 2-чорагида 63 та ва 3-чорагида 65 та ҳуқуқий сўров бўйича маълумотлар ошкор қилинган. Ҳиндистонда эса ҳуқуқ органларининг 1-чоракда 2 минг 461 та, 2-чоракда 2 минг 151 та ва 3-чоракда 2 минг 380 та қонуний талаблари қондирилган.

Европада ҳам 3-чоракда қонуний сўровлар сони ошган.

Telegram тақдим этган статистикага қаралса, Ўзбекистон томони Telegram'га 2024 йил давомида биронта асосли расмий сўров юбормаган, ёки юборган бўлса ҳам, биронтаси қаноатлантирилмаган. Бу дегани Ўзбекистонда Telegram билан боғлиқ жиноятлар бўлмаяпти деганими? Йўқ, албатта, тиқилиб ётибди.

Наркотик моддалар сотуви дейсизми, одам савдосию порнографик маҳсулотлар дейсизми, фирибгарлик ҳолатлари дейсизми, жуда кўп. Шунчаки аксарият ҳолларда ушбу жиноятларга оид Telegram'даги каналлар, гуруҳлар, профиллар ортидаги инсонлар очилмасдан қолиб кетаверади. Чунки бу билан жиддий шуғулланадиган, тўғри расмийлаштирилган қонуний сўровларни Telegram'га юборадиган ташкилот керак. Бошқача айтганда, киберхавфсизлик хизматлари жиноятчилардан ҳам ақллироқ ва замонавийроқ бўлиши шарт ва зарур.

Албатта, хакерлик ёки босқинчилик усули билан кимнингдир Telegram'ига бузиб кириш шарт эмас, агар ростдан жиноят аломатлари бўлса, унда расмий йўллар орқали ҳам жиноятчиларнинг маълумотларини қонуний олиш мумкин,- дейди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Киритилди: 15:11 02.10.2024. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!