Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади

Бу мусобақада Дакар-2026 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади. Мазкур қарорни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилди.

Йиғилишда 2027 йилга қадар бўлган йирик мусобақаларга мезбонлик қилувчи мамлакатлар аниқлаб олинди. Тошкент бу борада Хитойнинг Чунсин шаҳри билан рақобатлашган.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чунгвон Чои барча мезбонлар қатори мамлакатимизни ҳам қутлаб, мусобақа юқори савияда ўтказилишига ишонч билдирди.

Киритилди: 00:07 17.05.2025. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!