Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда сув кодекси қабул қилинди

Ўзбекистонда сув кодекси қабул қилинди

Қонун билан Ўзбекистоннинг Сув кодекси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади. Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
  • Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин. Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Киритилди: 23:33 30.07.2025. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!