Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда шифокор ва фармацевтлар учун янги талаб жорий этилади

Ўзбекистонда шифокор ва фармацевтлар учун янги талаб жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларининг фаолият юритиши учун янги тартиб белгиланмоқда. 2030 йил 1 январдан бошлаб ушбу йўналишларда ишлаш учун давлат рўйхатидан ўтиш мажбурий ҳисобланади.

Янги талабга мувофиқ, мутахассислар тегишли имтиҳондан ўтиб, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак. Мазкур ҳужжат беш йил давомида амал қилади.

Белгиланган санадан кейин давлат рўйхатидан ўтмаган ва гувоҳнома олмаган шахсларга тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳаларида ишлашга рухсат берилмайди.

Айрим тажрибали мутахассислар учун эса истисно назарда тутилган. Хусусан, ўз йўналишида камида 20 йил ишлаган ва илмий даражага эга ходимларга гувоҳнома имтиҳон топширмасдан расмийлаштириб берилади.

Киритилди: 17:21 21.10.2026. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!