Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилган.

Қодировнинг сўзларига кўра, утилизация тўловларнинг жорий қилиниши «халқимиз ва истеъмолчиларни ўйлантираётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди».

«Бу йиғимни маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади.

Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра мамлакатимизга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, утилизация йиғимини жорий этиш ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди», — дейди «Ўзавтосаноат» вакили Рустам Қодиров.

Киритилди: 11:45 10.09.2019. Ўқилди: 4376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!