Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда пулли йўлларга оид қонун лойиҳаси маъқулланди

Ўзбекистонда пулли йўлларга оид қонун лойиҳаси маъқулланди

Депутатлари маъқуллаган ҳужжатда тўловли йўллар тармоғини яратиш, жамоат фикри ва атроф-муҳит таъсирини инобатга олган ҳолда режалаштириш каби асосий ёндашувлар белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари «Автомобил йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда парламентнинг қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳа автомобил йўлларини режалаштириш механизмини жорий этишни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, янги йўллар қурилиши аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мос равишда амалга оширилиши, йўллар лойиҳасини тайёрлашда жамоатчилик фикри ва экологик таъсир баҳоланиши мажбурий бўлади. Шу билан бирга, пиёдалар учун қулай муҳит яратиш талаблари ҳам белгилаб берилган.

Қонун лойиҳасида алоҳида эътибор йўл инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан, пулли автомобил йўлларини яратишга қаратилади. Бундай йўллар учун инвесторларга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилган. Бу орқали хусусий капитални йўлсозлик соҳасига жалб этиш мақсад қилинган.

Ҳужжатда йирик габаритли ва оғир юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, шунингдек, йўл ёқаларида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича талаблар ҳам белгиланмоқда.

Бундан ташқари, алоқа тармоқлари қурилишида йўлларни илгариги ҳолатига келтириш харажатларини қоплаш мажбуриятини юклаш ҳам назарда тутилмоқда. Янги қонун йўлсозликни тизимли асосда юритиш ва хавфсиз, қулай инфратузилмани шакллантиришга қаратилган.

Киритилди: 17:42 08.07.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!