Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда пулли йўллар бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

A A A
Ўзбекистонда пулли йўллар бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Транспорт вазири ўринбосари И.Абдугафаров Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳа координаторлари билан учрашди.

Учрашувда Тошкент Самарқанд ва Тошкент Андижон автомобиль йўлларини ДХШ асосида қуриш лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар, долзарб масалалар ҳамда пуллик йўллар бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, шунингдек, “Proyapı Mühendislik ve Müşavirlik A.Ş.» компанияси, “Over Arupand Partners International Limited”, “Price Water House Coopers Advisory” ва “CMS Cameron Mc Kenna Nabarro Olswang LLP” компаниялари консорциуми вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Киритилди: 14:42 28.08.2023. Ўқилди: 2772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!