Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
“Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади”, дейилади вазирлик хабарида.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишончли манбаларга таянишни ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўради.