Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2028 йилги президентлик сайловида кимни қўллаб-қувватлайди?

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2028 йилги президентлик сайловида кимни қўллаб-қувватлайди?

Бу ҳақда Рубио The New York Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Жей Ди менинг жуда яқин дўстим. Агар Жей Ди президентлик пойгасида иштирок этишга қарор қилса, у фавқулодда кучли номзод бўлади. Мен бу ҳақда аввал ҳам очиқ айтганман ва яна бир бор таъкидлайман: уни биринчи бўлиб мен қўллаб-қувватлайман», — деди Рубио.

Рубио ўзининг президентлик лавозимига номзодини қўйиш нияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

«Мен энди 2028 йил ҳақида гапирмайман. Шунчаки бу ҳақда гапирмайман», — деди у.

Киритилди: 10:10 06.11.2026. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар