Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон олий раҳбарининг мактуби Путинга етказилди

Эрон олий раҳбарининг мактуби Путинга етказилди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоий Россия президенти Владимир Путинга Ислом Республикаси олий раҳбари Мўжтабо Хоманаийнинг мактубини топширди.

IRIB телеканали хабар беришича, бу ҳақда Ризоий Москвада Россия раҳбари билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.

Қайд этилишича, музокаралар давомида томонлар минтақадаги долзарб масалаларни, хусусан, можародан кейинги давр ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қилган.

«Биз Владимир Путин билан муҳим минтақавий масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказдик. Олий раҳбар мендан ўз мактубини энг қисқа муддатда Путинга етказишимни сўраган эди. Россия президенти олий раҳбарга ўзининг илиқ ва самимий саломларини йўллади», — деди Ризоий.

У мактубнинг мазмунига оид тафсилотларни ошкор қилмади.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар