Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда кексаларга поезд чипталари учун 20 фоиз чегирма берилади

Ўзбекистонда кексаларга поезд чипталари учун 20 фоиз чегирма берилади

Ўзбекистонда нуронийлар учун темир йўл чипталарининг тариф қисмига 20 фоизлик чегирма жорий этилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, имтиёз «Кексалар ҳафталиги» ва «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида нуронийларнинг мамлакат бўйлаб саёҳат қилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилмоқда.

Ушбу чегирмадан Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан катта аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар — нуроний нафақахўрлар фойдаланиши мумкин.

Чегирма ҳар йили 2–8 октябрь кунлари «Кексалар ҳафталиги» доирасида, шунингдек, 1–30 ноябрь кунлари «Кексалар учун туризм ойлиги» давомида амал қилади.

Имтиёз мамлакат ичидаги барча йўналишларда қатнайдиган поездларга татбиқ этилади. «Афросиёб» тезюрар электропоезди бундан мустасно.

Чегирмали чипталарни темир йўл вокзалларидаги кассалардан ёки онлайн тарзда харид қилиш мумкин.

Киритилди: 20:36 08.10.2026. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!