Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда истироҳат боғларига ташрифлар сони 27 миллионга етди

Ўзбекистонда истироҳат боғларига ташрифлар сони 27 миллионга етди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистонда 161 та маданият ва истироҳат боғи фаолият юритган. Уларнинг умумий майдони 1,8 минг гектарни ташкил этган.

Боғлар сони 2024 йилга нисбатан 25 тага кўпайган. 2025 йил давомида эса ушбу боғларга жами 27 миллионта ташриф қайд этилган. Бу 2024 йилга нисбатан 3,2 миллионтага кўп.

Ташрифлар сони бўйича Тошкент шаҳри кескин устунлик қилган — 14,5 миллион марта. Намангандан 9,2 миллион марта ташриф қайд этилган. Қолган ҳудудларда бу кўрсаткич анча паст бўлган.

Бухоро вилоятида 631 минг, Самарқандда 537,1 минг, Фарғонада 384 минг, Андижонда 365,5 минг, Жиззахда 356 минг ва Навоийда 327,5 минг ташриф қайд этилган.

Сурхондарёда боғларга 276,1 минг, Қашқадарёда 186 минг, Қорақалпоғистон Республикасида 120,2 минг, Хоразмда 101,1 минг марта ташриф буюрилган.

Сирдарё вилоятида 34 минг, Тошкент вилоятида эса атиги 16,7 минг ташриф қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 29 та, Самарқандда 17 та, Андижонда 20 та истироҳат боғи мавжуд.

Ҳудудлар кесимида боғлар сони ва уларга ташрифлар ўртасида сезиларли фарқ бор. Масалан, Тошкент шаҳрида 29 та боғга 14,5 миллион ташриф қайд этилган бўлса, Тошкент вилоятида 3 та боғга бор-йўғи 16,7 минг ташриф тўғри келган. Шу жумладан, Наманган вилоятида эса атиги 5 та боғ бўлишига қарамай, уларга 9,2 миллион ташриф қайд этилган.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!