Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Кот Адду шаҳрида рикша каналга тушиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.
Dawn нашрининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида олти нафар вояга етмаган бола бўлган.
Бахтсиз ҳодиса пайтида 24 кишини олиб кетаётган рикша душанба куни кечқурун Музаффаргар каналига тушиб кетган. Йўловчилар яқин атрофдаги қишлоқда тўй маросимидан қайтаётган эдилар.
Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли билан бирга Кот Адду ва Музаффаргар туманларидан саккиз нафар ғаввос ва 22 нафар сузувчи иштирок этмоқда.