Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистондаги Asia Alliance Bank билан савдо-сотиқни Ислом банкинги қоидаларининг мухораба принципи асосида кредитлаш учун юз миллион доллар ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда sof.uz хабар тарқатди.
ITFC матбуот хизматининг билдиришича, бу Ислом банкинги бўйича Ўзбекистон билан имзоланган энг биринчи шартнома бўлди. Ажратилган пул кичик ва ўрта ширкатларга кредит сифатида берилиши мўлжалланган.
Исломда устама фоизга қарз бериш тақиқланади. Шунинг учун кўпчилик мусулмон давлатларида маиший мақсадлар учун мухораба принципи асосида қарз берилади.
Бунда банк мижоз танлаган товарни ўзи сотиб олади ва мижозга ойма-ой узиб юбориш шарти билан қимматроқ нархга сотади.
Май ойида президент Мирзиёев мамалакатда Ислом банкинги принципларини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи такшилд этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
Manba: azon.uz