Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 6,8%га тушди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 6,8%га тушди

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси 2020 йилдаги 10,5%дан 2024 йил бошига келиб 6,8%га тушди.

АОКАда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида соҳада эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида маълумот берилди.

✅ Қайд этилишича, камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17%дан, 2023 йилда 14% ва 2024 йил бошига келиб 11%га тушди.

✅ Ўтган 6 ойда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида 113 минг нафар ишсиз аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баравар ошди.

✅ Қўшимча тарзда, 12 та янги касбга ўқитиш йўлга қўйилди, бугунги кунда 30 дан ортиқ касб турларига ўқитилмоқда. Хорижий тилларга ўқитиш 10 минг нафарга етказилиб, ўтган йилга нисбатан 5 бараварга оширилди.

✅ Жорий йилнинг 6 ойида хорижда ишлаш истагида бўлган 64 минг нафар шахс чет давлатларга қонуний, хавфсиз ҳамда уюшган ҳолда ишга юборилди.

✅ 2024 йилнинг ўтган 6 ойида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан Давлат меҳнат инспекторлари томонидан 7720 та назорат тадбири ўтказилган бўлиб, унда 21 436 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган.

✅ Ушбу қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган 3 442 та ёзма кўрсатма, 90 та тақдимнома киритилган. Шунингдек, 4 335 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

✅ Шу йилнинг ўтган даврида 254 нафар ноқонуний ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди ҳамда 7 349 нафар фуқаронинг 31 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилган.

Киритилди: 13:54 01.08.2024. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!