Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар пойтахт кўчалари бўйлаб олиб ўтилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар пойтахт кўчалари бўйлаб олиб ўтилди

Боиси Ўзбекистонда иккинчи бор ўтказиладиган мудофаа технологиялари фестивалига жиддий тайёргарлик кўриляпти. Унда мамлакат ҳарбий саноатининг энг сўнгги ютуқлари, жумладан Arslon 8х8 ва 6х6 зирҳли транспорт воситалари, To‘fon ўзиюрар гаубицаси ҳамда бошқа маҳсулотлар намойиш қилинади. Бундан ташқари, яна бир намунадаги жанговар техника жамоатчиликка илк бор очиқланади.

Ўтган йилгига нисбатан кескин кенгайган каталог интригалар, ёрқин таассуротлар ва илиқ хотиралар ваъда қилмоқда.

Кўргазма 29, 30, 31-май ҳамда 1-июн кунлари пойтахтимизда жойлашган Ғалаба боғи мажмуасида ўтказилади.

Кириш мутлақо бепул.

Киритилди: 15:12 26.05.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!