Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда 146 киши вафот этди

Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда 146 киши вафот этди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг етти ойи давомида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Уларда жами 580 нафар фуқаро жабрланган бўлиб, 146 нафари вафот этган, 402 нафари оғир ва 22 нафари енгил жароҳат олган.

Статистик маълумотларга кўра, қайд этилган бахтсиз ҳодисаларнинг 24 таси гуруҳий тусда бўлган. Шунингдек, 372 та оғир оқибатли ва 132 та ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳрида қайд этилган — 95 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 58 та, Самарқанд вилояти 53 та, Қашқадарё вилояти 38 та, Бухоро вилояти 34 та ва Андижон вилояти 33 та ҳолат билан қайд этилган.

Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда 146 киши вафот этди

Соҳалар бўйича эса бахтсиз ҳодисалар энг кўп саноатда — 168 та ҳамда қурилишда — 159 та содир бўлган. Савдо ва хизматлар соҳасида 22 та, транспорт ва логистикада 20 та, соғлиқни сақлашда 16 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 15 та ҳамда таълим соҳасида 14 та ҳолат қайд этилган.

Бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганларга 11 млрд 379 млн сўм миқдорида бир йўла бериладиган ва ойма-ой тўланадиган зарар пуллари ундириб берилган.

Келтирилган статистика меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва иш жойларида ходимлар ҳаёти ҳамда саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи долзарблигича қолаётганини кўрсатади.

Киритилди: 12:05 11.08.2026. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!