«Барселона» Ла Лиганинг 2026/27 йилги мавсумини кетма-кет еттита ғалаба билан бошлади.
7-турда Ханс-Дитер Флик жамоаси «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионат стартида 7 ўйиндан 7 та ғалаба қайд этди.
Ла Лига тарихида бундай натижа жуда кам кузатилган. Илгари чемпионатни кетма-кет еттита ғалаба билан «Эспаньол» 1952/53 мавсумида, «Реал» 1961/62, 1968/69 ва 1987/88 мавсумларида, Хихоннинг «Спортинг» клуби 1979/80 мавсумида, «Атлетико» 2013/14 мавсумида ҳамда «Барселона» 2013/14, 2017/18, 2024/25 ва 2026/27 мавсумларида бошлаган.
Қайд этиш жоиз, жорий «Барселона» ушбу жамоалар орасида дастлабки 7 турда энг кўп гол урган — каталонияликлар ҳисобида ҳозирча 31 та тўп бор.
Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида каталонияликлар иккинчи марта Ла Лигадаги дастлабки еттита ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.