Президент тадбиркорлар билан учрашувда шундай ҳужжатни қабул қилиш вақти келганини таъкидлади.
“Тўғри, бизда инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга шароитлар яратиш бўйича юзлаб ҳужжатлар бор. Буларни ҳаммасини тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунга бирлаштириб, Инвестиция кодексини қабул қилиш вақти келди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари парламент кодексни ишлаб чиқишда Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорлик қилиши фойдали бўлишини қўшимча қилди.