Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

Лойиҳа имконияти чекланган ўқувчиларга такси орқали ўқув муассасасига хавфсиз ва қулай тарзда қатнаш имконини беради.

💰 Транспорт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади — ҳар бир бола учун ойига БҲМнинг 1,2 баробари (450 минг сўм) миқдорида. Имтиёз шартига қараб, йўл ҳақининг 60 ёки 100 фоизи қопланиши мумкин.

🚕 Буюртмалар Yandex Go мобил иловаси орқали амалга оширилади ва улар "Комфорт" тарифида бажарилади. Такси чақиришда махсус имкониятлар мавжуд — масалан, "Мен ногиронлар аравачасида бўламан" ёки "Машинани топишда ёрдам керак" каби. Бундай ҳолатларда ҳайдовчига махсус хабар юборилади ва у ёрдамга тайёр бўлади.

❌Yandex Go бундай хизматлар учун комиссия олмайди: давлат томонидан тўланадиган барча маблағлар тўғридан-тўғри ҳайдовчиларга берилади.

Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ишга тушган лойиҳа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 13:27 08.05.2025. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!