Мактаб кинематография соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланади.
Киномактаб “Тирик тарих” дастури доирасида ишлаб чиқиладиган фильмлар учун қуйидаги йўналишларда мутахассисларни бепул тайёрлаш бўйича қабул эълон қилади: “Кино режиссура”, “Каскадёрлик маҳорати”, «Гриммёрлик», «Анимация», “Операторлик маҳорати”, «Монтаж», «Продюсерлик», “Кинода овоз режиссураси”.
Барча дарслар «Ўзбекфилм» Киноконсерни” ДУКнинг ташкилий ва амалий имкониятлари негизида амалга оширилади.
Ҳужжатлар 2- 30 июнь кунлари қабул қилинади.