Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда газ ва электр энергия нархи ошадими? Вазирлик баёнот берди

Ўзбекистонда газ ва электр энергия нархи ошадими? Вазирлик баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясининг тўлов нархлари оширилиши бўйича хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

"Сизга шуни маълум қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади", дейилади хабарда.

Киритилди: 23:20 24.05.2022. Ўқилди: 8163 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!