Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилади

Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилади

Президентнинг тегишли қарорига асосан Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби (ENAC) билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

Мактабда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади; 

Дастлаб, қўшма таълим дастурлари (double degree) асосида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади;

Мактабда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан келишилган ҳолда Тошкент давлат транспорт университети томонидан белгиланади;

Мактаб битирувчиларига Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактабининг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва у Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

Киритилди: 04:43 04.05.2021. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!