Шу йилнинг 8 август куни +998 91 0000000 телефон рақами бошланғич нархи 500 млн сўмдан сотувга қўйилганди.
Орадан етти кун ўтиб, 15 август куни рақам 850 млн сўм эвазига сотилди. Республика товар-хомашё биржаси 7 та ноль рақамли телефон рақамини сотиш бўйича аукцион якунланганини маълум қилди.