Давлат статистика қўмитаси 14 январь куни Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 57 000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Урганч шаҳри — «Урганч марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти 38 000 сўмдан 68 000 сўмгача (килограмм)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (38 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (68 000 сўм) кузатилди.
Картошка 1600 сўмдан 5 000 сўмгача (килограмм)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1600 сўм), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 000 сўмдан 4000 сўмгача (килограмм)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳри — «Янги бозор деҳқон бозори»да (1000 сўм) кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», Урганч шаҳри — «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4000 сўм).
Сабзи 800 сўмдан 4500 сўмгача (килограмм)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳри — «Янги бозор деҳқон бозори»да (800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 500 сўм) кузатилди.
Тухум 6500 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (6500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).
Гуруч 3800 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (3800 сўм), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8400 сўмдан 13 500 сўмгача (1 литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500 сўм) кузатилди.
Шакар 5200 сўмдан 6500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (5 200 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.