Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилaди

Ўзбекистонда Экополиция ташкил этилaди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси негизида Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади.

Президент Фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида назорат учун ажратилган 40 та штат бирлиги Экополицияга ўтказилади.

Экополиция — Экология қўмитасининг экологик хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича айрим ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини бажарувчи махсус бўлинмасидир.

Фармонга кўра, Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи, унинг ўринбосари эса Экополиция бошлиғи ўринбосари бўлиб, тезкор штабга раҳбарлик қилади.

Экополиция ҳудудий бўлинмалари маъмурий-ҳудудий чеклардан қатъи назар, табиий экологик ҳудудлар доирасида ташкил этилиши мумкин.

Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар (электрошок қурилмалари) ва хизмат қуролидан (резина ўқли ёки тўр отувчи) фойдаланиш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимларига боди-камералар ўрнатилади.

Қонунчиликка ўзгартишлар киритилгунча, Экополиция ходимлари томонидан куч ишлатиш тартиби “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган асосларда амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 14:19. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!