Янги тартибга кўра, икки ёки ундан ортиқ фаол моддадан ташкил топган дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган воситалар қаторига киритилиши мумкин.
Бунда дорининг тиббиёт ходими назоратисиз хавфсиз қўлланиши, нотўғри фойдаланиш, дозани ошириш ва қарамлик хавфи пастлиги баҳоланади. Шунингдек, йўриқноманинг тушунарлилиги ва дори хавфсизлиги бўйича маълумотлар ҳам инобатга олинади.
Дориларни рецептли тоифадан рецептсиз тоифага ўтказиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилса ёки янги хавфсизлик маълумотлари пайдо бўлса, ариза берувчи уч йил кутмасдан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ваколатли орган эса янги илмий маълумотлар ва хавфсизлик мониторинги натижалари асосида дорининг тоифасини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Янги тартиб 2026 йил 12 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.