Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда чипта нархи оширилмайдиган маҳаллий поезд йўналишлари маълум қилинди

A A A
Ўзбекистонда чипта нархи оширилмайдиган маҳаллий поезд йўналишлари маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошаётгани тўғрисида хабар берилганди. “Ўзтемирйўлйўловчи” чипта нархлари ўзгармайдиган маҳаллий йўналишларни ҳам маълум қилди.

  • 54/53-сонли Тошкент—Қўнғирот—Тошкент йўналиши;
  • 56/55-сонли Тошкент—Хива—Тошкент йўналиши;
  • 58/57-сонли Тошкент—Шоввот—Тошкент йўналиши;
  • 72/71-сонли Тошкент—Олот—Тошкент йўналиши;
  • 80/79-сонли Тошкент—Термиз—Тошкент йўналиши;
  • 82/81-сонли Тошкент—Сариосиё—Тошкент йўналиши;
  • 125/126-сонли Андижон—Хива—Андижон йўналиши;
  • 95/94-сонли Андижон—Тошкент—Андижон йўналиши;
  • 129/130-сонли Андижон—Термиз—Андижон йўналиши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилган.

Киритилди: 09:27 06.01.2024. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!