Жорий йил бошидан буён Рақобат қўмитаси томонидан 42 та веб-ресурсни блокировка қилиш бўйича сўровлар киритилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси интернет тармоғида қимор ва хавфли ўйинлар соҳасидаги мониторинг натижалари ҳақида маълум қилди.
Назорат қилувчи орган букмекерлик хизматларини реклама қилувчи ресурслардан фойдаланишни чеклаш чораларини кўрмоқда. Уларни тезкорлик билан амалга ошириш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Йил бошидан буён АИМКга букмекерлик идораларини тарғиб қилувчи 42 та сайтни блокировка қилиш бўйича таклифлар киритилган. Шундан 30 га яқини белгиланган тартибда блокланди.
2023 йил сентябрь ойида Рақобат қўмитаси букмекерлик ва лотереяларни тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланганлигини эълон қилди. Шу билан бирга, бошқарма томонидан 553 та букмекерлик хизматларини ташқи реклама қилиш ҳолатлари аниқланган.
Апрель ойида Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб қимор, лотерея ва букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисида Президент фармони эълон қилинган эди. Илғор лойиҳалар бўйича миллий агентлик (НАПП) ушбу фаолиятни тартибга солади ва лицензиялайди.
Лотереялар, онлайн ўйинлар ва букмекерлик гаровларини ташкил қилувчи юридик шахслар 5 йил давомида айланма солиғини умумий даромаддан тўланган ютуқ ва қайтарилган гаровларни айириб ташлаган ҳолда 4% миқдорида тўлайди. Фуқароларнинг ютуқдан олинган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.
НАПП қимор ўйинларини қонунийлаштириш қарорини хорижий ва ноқонуний хизматлардан фойдаланиш туфайли «тақиқлар аслида ишламайди» деб тушунтирди. Агентлик соҳанинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган фойдани ҳисоблашда суиистеъмол қилиш хавфи туфайли ушбу соҳага даромад солиғи ва ҚҚСни жорий этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини тан олди.